НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схеффер икки кунлик расмий ташриф билан Москвага келди.

Схеффернинг Россия президенти Владимир Путин, ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари билан учрашуви белгиланган. Музокаралар чоғида Россия ва НАТО ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик масалалари муҳокама этилиши кутилмоқда.