Туркманистоннинг ўзига хос парламенти - Халқ Маслаҳатининг 2600 вакил қатнашган 17-мажлисида мамлакат президенти Сапармурод Ниёзов ўз халқига 2030 йилгача газ, электр энергияси, сув ҳамда туз аввалгидай текин бўлишини ваъда қилди.

Туркманистонликлар 1992 йилдан бери газ, сув ва электр энергиясидан текин фойдаланиб келаётган жаҳондаги ягона халқдир.