Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев агар конституциявий ислоҳотлар ҳақидаги таклиф борасида келишувга эришилмаса, парламентни тарқатиб юбориш ҳақида ўйлаб кўриши мумкинлигига ишора қилди.

25 октябрь куни Жалолободда аҳоли вакиллари билан учрашув чоғида Қ.Бақиев агар 20 ноябргача парламент билан келишувга эриша олмаса, декабрь ойида референдум ўтказиб, унга парламент масаласини ҳам киритиши мумкинлигини айтди.