Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг матбуот эркинлиги бўйича идораси ташкилотга аъзо давлатларда журналистларга аккредитация бериш муаммолари тўғрисидаги махсус ҳисоботини эълон қилди.

Ҳисоботда айтилишича, Ўзбекистон, Беларус ва Туркманистон каби бир қанча давлатларда хорижий оммавий ахборот воситалари мухбирларига бериладиган аккредитация уларни назорат қилиш воситасига айланиб қолган. Яъни ҳукуматлар ўзига номақбул бўлган журналистларнинг аккредитациясини бекор қилиши ва мамлакатдан чиқариб юбориши ҳам мумкин. Ҳисоботда ЕХҲТга аъзо бўлган бу давлатлар ҳукуматларига тавсиялар ҳам берилган.