Афғонистоннинг Урузғон вилояти маркази Тиринкот шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида камида 14 одам нобуд бўлди.

Вилоят ҳокимлиги вакилларининг билдиришича, портлаш оқибатида одамлар билан тўла кичик автобус парчаланиб кетган. Қурбонлар орасида болалар ҳам борлиги айтилмоқда. Портлаш оқибатида яраланган уч одам тирик қолган. Вилоят расмийси ҳужум худкуш томонидан амалга оширилгани аниқ эмаслигини айтди.