Делегацияга Финляндия парламенти аъзоси Киммо Килюнен бошчилик қилади. Дастлаб ЕХҲТ Тожикистонга 100 вакилини қисқа муддатга жўнатишни режалаётгани маълум қилинган эди. ЕХҲТнинг Демократик ташкилотлар ва инсон ҳуқуқлари идораси сайлов жараёнини кузатиш учун шу ой бошида Тожикистонга 25 кузатувчи юборган.