27 октябрь куни Туркманистонда мамлакат мустақиллигининг 15 йиллиги нишонланди.

Сана муносабати билан ҳарбий парад, катта байрам концерти ва мушакбозлик ташкил этилди. Ашхободдаги Туркманбоши номидаги марказий майдонда ўтказилган ҳарбий парадни президент Сапармурод Ниёзов кузатди. Туркманистон мустақиллигининг 15 йиллиги ва Рамазон ойи тугаши муносабати билан президент 10 минг маҳбусни амнистия қилган эди.