Ироқда яна бир АҚШ ҳарбийси нобуд бўлди.

Бу билан октябр ойида Ироқда нобуд бўлган Америка ҳарбийлари сони 98га етди. Ироқ уруши бошланганидан бери 2005 йил январ ойида АҚШ ҳарбийлари энг кўп талафат кўрган бўлиб, ўшанда 107 нафар ҳарбий халок бўлган. Айни пайтда, ироқликларга қарши зўравонликлар кучайган. АҚШ ҳарбийларига кўра, муқаддас Рамазон ойида уюштирилган ҳужумлар оқибатида Ироқ хавфсизлик кучларининг 300дан ортиқ ходими ўлган.