Конго Демократик Республикасида президент сайловининг иккинчи босқичи ўтди.

Бу сўнгги 40 йил ичидаги биринчи демократик руҳдаги сайлов экани айтилмоқда. 30 июль куни ўтган биринчи босқичда амалдаги президент Жозеф Кабила 45 фоиз овоз тўплаганди. Ҳозирча унинг рақиби, собиқ дала командири Жан-Пьер Бембой устидан ғалаба қозониши кутилмоқда. Конгода 1998-2003 йилларда бўлиб ўтган фуқаролик урушидан сўнг рўй берган ижтимоий-иқтисодий танглик ва қашшоқлик туфайли 4 миллиондан ортиқ одам нобуд бўлган эди. Ҳозирга қадар мамлакатда очлик ва турли касалликлар туфайли йилига 200 мингга яқин одам ҳалок бўлади.