Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий Сурияда Фаластиндаги сиёсий гуруҳ вакиллари билан учрашди.

Улар орасида ХАМАС ва “Ислом жиҳоди” гуруҳларидан ҳам вакиллар бор. Шунингдек, М.Мутаққий Дамашқда Сурия президенти Башар Асад билан Ироқдаги вазиятни барқарорлаштириш ва Эрон-Сурия алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Куни-кеча эса АҚШ президенти Жорж Буш Эрон ва Сурияга мурожаат қилиб, Ироқ ҳамда Ливандаги вазиятни беқарорлаштиришдан тийилишга чақирган эди.