Европа Иттифоқи Сербияда қабул қилинган янги Конституция мамлакат аҳолиси истакларини тўлиқ акс эттирмаслиги ҳақида баёнот берди.

ЕИ Косово Сербиянинг ажралмас қисми экани белгиланган янги Конституция бўйича референдумда аҳолининг катта қисми иштирок этмаганига асосланиб шундай баёнот билан чиқди. Косово аҳолисининг 90 фоизини ташкил этган этник албанлар ўз ўлкаси мустақиллиги юзасидан талаблари инобатга олинмагани боис, бу референдумни рад этган эди.
Сал аввал Сербия расмийлари мамлакатда янги Конституция қабул қилинганини эълон қилди. Якшанба куни якунланган референдумнинг дастлабки расмий натижаларига кўра, сайловчиларнинг 51 фоизи тақдим этилган янги бош қонунни маъқуллаган.