Ер юзида ҳароратнинг ошиши дунё мамлакатлари учун умумий миқдорда 7 триллион долларга тушиши мумкин.

Бу Икки жаҳон уруши ёки 1830 йиллардаги инқироз – “энг кучли депрессия даври”да сарфланган иқтисодий чиқим билан баробардир. Буюк Британия ҳукумати томонидан молиялаштирилган қатор тадқиқотлар натижасида тайёрланган 700 бетлик ҳисоботда шу рақамлар келтирилган. Мазкур ҳужжат юзасидан Буюк Британия бош вазири Тони Блэр ҳам чиқиш қилди.
“Глобал исиш бўйича илмий тадқиқотлардаги атмосферага заҳарли чиқиндилар чиқишининг ортгани тўғрисидаги маълумотлар кишини даҳшатга солади. Агар илм ҳақ бўлса, у ҳолда шубҳа йўқки, бунинг оқибатлари сайёрамиз учун катта фожеадир ва бу фожеа илмий фантастика тасвирлагани каби узоқ келажакда эмас, балки сизу бизнинг ҳаётлигимизда рўй бериши мумкин”, - деди Тони Блэр.