Германия ташқи ишлар вазири Франк-Валтер Штайнмайер расмий сафар билан Марказий Осиёга йўл олди.

У Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистонга боришни режалаштирган. Германия келгуси йилнинг 1 январидан бошлаб Европа Иттифоқига раислик қилади. Шу боис, Германия расмийсининг бу сафари тузилманинг Марказий Осиёга нисбатан ягона сиёсат стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида бўлиши айтилмоқда.