Қозоғистондаги иккита инсон ҳуқуқлари ташкилотлари мамлакат жиноят кодексидан президент ва бошқа ҳукумат мулозимлари шахсияти ва шаънини камситиш учун жазо қўллаш ҳақидаги моддаларни олиб ташлашга чақирди.

“Одил сўз” ва “Инсон ҳуқуқлари ва қонунчиликни ҳурмат қилиш бюроси” ташкилотлари ўз Интернет саҳифаларида эълон қилган қўшма баёнотда мамлакат суд тизими жиноят кодексининг мазкур 318чи моддаси асосида, одамларни қамашда давом этаётганини ёзади. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари баёнотида, 2002 йилда ички ишлар вазири лавозимини эгаллаган Каирбек Сулаймонов сўзларидан, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ҳуқуқ тартибот идораларига мазкур моддани қўлламасликни айтгани ҳақида, иқтибосни келтирди. Шунга қарамай, деб ёзди ҳуқуқ ҳимоячилари шу йилнинг август ойида мухолифат фаолларидан бири Жасарал Куанишалин Назарбоев ҳақида танқидий мақола ёзгани учун икки йил шартли равишда қамоққа ҳукм қилинган. Яқинда мухолифатга тегишли “Азат” газетаси мухбири Казиз Тўғузбаев ҳам 318 моддага кўра айбдор, деб топилган.