Қўшма Штатлар Сербияда янги конституциянинг қабул қилинишини демократия сари қўйилган муҳим қадам, дея олқишлади бироқ янги ҳужжатда Косово Сербиянинг ажралмас қисми деб кўрсатилганини маъқулламаслигини маълум қилди.

Давлат департаменти матбуот котиби Шон МакКормак БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясига биноан, Косово минтақасининг келажаги муҳокама қилинаётган музокаралар давом этаётганини қайд этиб, янги конституциянинг Косовога оид моддаси ўринсиз экани таъкидлади.