Тожикистоннинг Ишкашим вилоятида Афғонистон билан боғловчи янги кўприк ишга туширилди.

Унинг тантанали очилиш маросимида Тожикистон президенти Имомали Раҳмонов ва дунё исмоилийлари раҳбари Оға Хон қатнашди. “Осиё плюс” ахборот агентлиги хабарига кўра, кўприк қурилишига Оға Хон жамғармаси ҳомийлик қилган. Тожикистонда бу жамғарма ҳомийлигида қурилган кўприклар сони учтага етган.