Афғонистонда НАТО авиацияси махсус амалиёти нтижасида толибларнинг 12 жангариси йўқ қилинди.

Операция Қандаҳор вилоятида амалга оширилди. НАТО кучларининг маълум қилишича, жорий ҳафта мобайнида юз берган тўқнашувлар чоғида толибларнинг 140 жангариси ўлдирилган. НАТО Нуристон минтақасида ўзининг уч аскари ўлдирилганини ҳам расман тасдиқлади.