Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Ўзбекистоннинг душанба куни қўлга олинган 26 фуқароси ноқонуний муҳожирлар эканини маълум қилди.

Ўзбеклар Олмаотага кетаётган тўрт автобуснинг юк сақланадиган бўлмасига яшириниб чегарадан ўтган. Ўтган ҳафтада мамлакатнинг Толдиқўрғон вилоятида Хитойнинг ҳужжати бўлмаган 18 фуқароси ҳам қўлга олинган. Душанба куни эса улар ўз мамлакатига депортация қилинган.