Бугун Миср Президенти Ҳусни Муборакнинг уч кунлик ташриф билан Москвага бориши кутилмоқда.

Икки томонлама музокаралар чоғида, жумладан Мисрнинг тинч мақсадларидаги ядровий дастурини Россия ёрдами билан тиклаш ва Россия қуролларини сотиб олиш каби масалаларнинг муҳокама этилиши режаланган.
Россия Президенти Владимир Путин билан Муборак ўртасидаги сўзлашувлар чоғида Яқин Шарқдаги вазиятнинг муҳокама қилиниши ҳам кутиляпти.