Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббускор гуруҳига кўра, Тошкентда Ҳизб ут-таҳрир гуруҳига аъзоликда айбланган уч фуқаро суд қилинмоқда.

Иброҳим Суннатов, Акмал Мирзаев ва Эркин Холмирзаевлар шу йилнинг июл ойида ҳибсга олинган.
Суд раиси судланувчилар қийноққа солингани ҳақидаги таъкидлар боис, уларни тиббий кўрикдан ўтказилишини қарор қилди. Маҳкамада жума кунигача танаффус эълон қилинди.