Эрон 2 ноябрда мамлакат бўйлаб ҳарбий машқлар бошланишини маълум қилди.

Хабарларга кўра, Эроннинг денгиз флоти кучлари АҚШ ҳарбий кемалари манёврлар ўтказаётган Форс кўрфази ва Уммон денгизида ҳам машқлар ўтказишни режалаштирган. Айтилишича, Эронда ҳарбий машқлар қанотли ракеталарнинг учирилиши билан бошланади.