НАТОнинг Афғонистондаги кучлари ўтган ҳафтада коалицияга қарашли самолётлар бомбардимони оқибатида ўлганларнинг яқинларига товон пули тўланганини билдирди.

Халқаро кучлар маълумотига кўра, 24 октябрь куни Қандаҳор вилоятининг Панжвайи туманида уюштирилган ҳаво ҳужуми юзасидан ўтказилган дастлабки текширув натижасида 12 фуқаро нобуд бўлгани аниқланган.
Айтилишича, нобуд бўлганларнинг яқинларига озиқ-овқат, бошпана, кийим-кечак ва нақд пул берилган.