Эрон Форс кўрфази ва Оман денгизида ўтказилиши айтилаётган 10 кунлик ҳарбий машқларни бошлади.

Эрон телевидениеси Инқилоб посбонлари қўмондони, генерал Яҳъё Раҳим Сафавий сўзларидан иқтибос келтириб, ҳарбий машқлар чоғида Шаҳоб баллестик ракеталарининг синови ўтказилишини маълум қилди.
Эроннинг ҳарбий машқлари, ўтган ҳафта Қўшма Штатлар ва яна беш давлатнинг Форс кўрфазида ўтказган қўшма ҳарбий машқларидан кейин ўтказиляпти.