Ўзбекистон Япония компанияларига мамлакатдаги 4 нефть ва газ ҳавзасини ўрганиш ва ўзлаштириш лойиҳаларида қатнашишни таклиф қилди.

Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, Тошкентда ўтаётган Ўзбекистон-Япония бизнес форумида “Ўзбекнефтгаз” ширкати раҳбари биринчи ўринбосари Шавкат Мажидов ушбу лойиҳалар қиймати 356 миллион долларни ташкил этишини айтган. Устюрт платосидаги Шуманай ва Ашибулоқ ҳавзаларида геология-разведка ишларини бажариш тахминан 100 миллион долларга тушади. 6,5 минг квадрат километр майдонда 250 миллион тонна ёнилғи ресурслари борлиги тахмин қилинмоқда.