Беларус олий суди Беларус Хелсинки қўмитаси устидан суд мажлисини давом эттирди.

Хелсинки қўмитаси Беларусда рўйҳатдан ўтиб, фаолият юритаётган ягона инсон ҳуқуқлари ташкилотидир. Адлия вазирлиги мазкур ташкилотни қонунбузарликлар ва солиқдан бўйин товолганликда айблаб, ёпилишини сўрамоқда. Чоршанба куни, Минск суди солиқларни қоплаш мақсадида Хелсинки қўмитасига тегишли баъзи мулкаларни мусодара қилиш ҳақида ҳукм қилди.