Бугун Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Брюсселга боради.

Москва дипломати Европа Иттифоқи расмийлари билан энергия масаласини муҳокама қилади. Лавров билан учрашувда Европа Иттифоқи расмийларининг Газпром Грузияга сотаётган газ нархини икки баробарга ошириш ниятлари масаласини ҳам кўтариши кутиляпти. Асосан Россиянинг газ ва нефтига тобеъ бўлган Европа мамлакатлари энергия воситаларининг муқобил манбаларини қидиришга уриняпти.