Афғонистоннинг Хирот вилоятида патрул машинасига қуролли ҳужум уюштирилгани оқибатида олти нафар полиция ходими халок бўлди.

Адраскан туманида пайшанба куни кечқурун уюштирилган ҳужумда уч нафар полиция ходими ҳам яраланган. Ўлганлар орасида маҳаллий полиция бошлиғи ҳам борлиги айтилмоқда. Афғонистон расмийлари пистирмадан уюштирилган ҳужум учун толиблар жанггариларини айбламоқда.