Тожикистонга сафар қилаётган Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер Душанбеда президент Имомали Рахмонов билан учрашди.

У Тожикистондаги сиёсий раҳбарларни мамлакатни модернизациялашни давом эттиришга чақирди. Рахмонов билан музокарадан сўнг Штанмайер мухбирларга: “Эроннинг ядровий дастури масаласида юзага келган бўҳрон ҳал этилмагани борасида Европадаги каби Тожикистонда ҳам хавотир бор. Биз минтақада барқарор вазият ҳукм суришидан манфаатдор бўлганимиз учун Афғонистонни барқарорлаштиришда бирга ҳаракат қиламиз”, – деди Германия Ташқи ишлар вазири.
Штанмайерга кўра, учрашув чоғида Рахмонов мамлакатда демократик ислоҳотлар ва қонун устиворлигини таъминлаш ишларини давом эттиришга ваъда берган. Жума куни кечки пайт Штанмайернинг Қирғизистонга сафар қилиши кутилмоқда.