Натижада милиция ходимлари билан тўқнашув юз бериб, 300га яқин миллатчи қўлга олинди. Намойиш қатнашчилари рус миллатини бошқа миллатлардан устун, деб билишини тасдиқлашга уринди. Улар “Россия - россияликларга, Москва - москваликларга” шиорларини айтиб қичқирди. Санкт-Петербург шаҳрида эса милиция ходимлари юзлаб ўнг қанот фаоллари ва антифашист фуқаролар ўртасида содир бўлган тўқнашувни тўхтатди. Ўнлаб миллатчилар қўлга олинди.