Покистон Бош вазири Шавкат Азиз мусулмон давлатларини иқтисодий тараққиётни жадаллаштириш учун коррупцияга қарши курашиш, бошқарув методларини такомиллаштириш ва хотин-қизларга кўпроқ ҳуқуқ беришга чақирди.

Шавкат Азизнинг Исломободда бошланган Жаҳон исломий иқтисодий анжумани очилиш маросимида қилган чиқиши чоғида айтишича, дунёдаги нефть ва газ заҳираларининг 70 фоизи мусулмон давлатлари ихтиёридадир, лекин айни пайтда жаҳондаги мусулмонларнинг 40 фоиздан зиёдроғи қашшоқликда яшамоқда.