Бугун Тожикистонда президент сайлови бўлиб ўтади.

Мамлакат президентлигига 5 киши номзод, лекин кузатувчиларнинг аксарияти, ҳозирданоқ, сайлов амалдаги президент Имомали Раҳмоновнинг ғалабаси билан якунланишини айтмоқдалар. Уларнинг фикрича, қолган тўрт номзоднинг сайловда иштироки хўжа кўрсинга қилинаётган ҳаракатдир. Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам сайловнинг ҳалол ва ошкора ўтказилишига шубҳа билдирмоқдалар. Уларнинг фикрича, давлатга қарашли оммавий ахборот воситалари фақатгина бир номзод – Раҳмоновнинг сайловолди кампаниясини ёритиш билан шуғулланди.