Беларус президенти Александр Лукашенконинг Эронга расмий сафари давом этмоқда.

Душанба куни у эронлик ҳамкасби Маҳмуд Аҳмадийнажот билан музокаралар ўтказди. Музокаралардан сўнг М.Аҳмадийнажот томонлар сиёсий-иқтисодий алоқалар ҳамда туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга иштиёқ билдирганини маълум қилди.