Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остонада Арманистон президенти Роберт Кочарян билан учрашди.

Қозоғистон президенти Интернет сайтида маълум қилинишича, Н.Назарбоев икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни қониқарсиз, деб баҳолаган. Бу давлатлар ўртасидаги савдо-сотиқ ҳажми жорий йилнинг ўтган саккиз ой мобайнида 16 миллион АҚШ долларидан ошмаган.