Саддам Ҳусайн ўлим жазосига ҳукм қилингандан сўнг Бағдод ҳамда пойтахт аэропортига яқин икки ҳудудда жорий этилган комендантлик соати ўз кучида қолди.

Ироқнинг шиалар яшовчи ҳудудларида эса ҳукмдан мамнун бўлганлар хурсандчилиги давом этмоқда. Айни пайтда Боғдод кўчаларида осойишталик ҳукм сурмоқда, бироқ кўпгина расмий идоралар ҳамда халқаро аэропорт ёпиқлигича қолаётир. Ироқ Олий суди куни-кеча Саддам Ҳусайн ва унинг олти мулозимини 1982 йилда шиаларга қарши амалга оширилган оммавий қатлиомга айбдор топганди. Суд собиқ диктатор ва икки судланувчини ўлим жазосига ҳукм қилди. Тўрт айбланувчи эса узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Кўпгина давлат раҳбарлари суд ҳукмини олқишлаётган бўлса-да, Европа Иттифоқи, Ватикан ҳамда Европа кенгаши Саддам Ҳусайнни осиб ўлдирмасликка чақирди.