7 октябрь куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остона шаҳрида Миср президенти Ҳусни Муборак билан учрашди.

Қозоғистондаги ахборот воситаларининг хабар қилишича, Миср Қозоғистондан дон сотиб олишга иштиёқ билдирган. Н.Назарбов Миср президентининг ўз мамлакатига илк ташрифини олқишлаб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ривожланишига умид билдирган. Учрашув чоғида Яқин Шарқ минтақасидаги вазият ҳам муҳокама қилинган.