Ғазо минтақасининг Байт Ханун шаҳрида Исроил ҳарбийлари билан рўй берган тўқнашувлар чоғида фаластинлик беш киши ҳалок бўлди.

Мазкур минтақада бир ҳафтадан буён амалиётлар ўтказаётган Исроил аскарлари бу ҳудудни тарк этишни бошлагани ҳам хабар қилинмоқда.
Ҳарбий амалиётлар чоғида фаластинлик 60 га яқин одам ўлдирилди. Улар орасида жангарилар борлиги таъкидланмоқда.