Қирғизистон пойтахти Бишкекда мухолифат ҳамда президент тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар рўй берди.

Гуруҳлар бир-бирига шиша идишлар ва тош улоқтириши натижасида бир намойишчи жароҳат олгани хабар қилинмоқда. Хавфсизлик хизмати ходимлари оломонни тарқатиб юбориш мақсадида кўздан ёш оқизувчи газ ишлатишга мажбур бўлди. Миллий хавфсизлик хизмати бошлиғи Мурод Султонов тўқнашув жойида ҳозир бўлиб, бу иш расмийларнинг ғаламислиги экани ҳақидаги иддаони рад этди.
“Тўқнашувлар бошланиб кетди ва биз уларнинг орасига тушишга мажбур бўлдик. Кейин оломонни тарқатиб юбориш учун газ ишлатишга мажбур бўлдик. Биз яна нима қилишимиз керак эди? Улар тўқнашувларда расмийларнинг қўли борлигига иддао қилмоқда. Ким ғаламислик қилмоқда? Улар ўзининг юртига бориб, ўша ерда намойиш ўтказаверсин. Бундай намойишлар Бишкекнинг жонига тегди”, - деди М.Султонов.