Жиззах вилояти суди товламачиликда айбланиб олти йилга қамалган маҳаллий мустақил журналист Улуғбек Ҳайдаровни озодликка чиқариш ҳақида қарор қабул қилди.

Бу ҳақда “Озодлик”ка журналистнинг турмуш ўртоғи Мунира Ҳайдарова маълум қилди. Айни пайтда У.Ҳайдаровнинг Тошкент қамоқхонасида экани айтилмоқда. Журналистнинг опаси Нортожи Ҳайдарова суд укасидан барча айбловларни олиб ташлаганини билдирди.
“Худо хоҳласа, Улуғбек эртага чиқади. Буни қаранг, эртага унинг туғилган куни. У билан бирга туғилган кунини нишонлайдиган бўлдик”, - деди Нортожи опа.