Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрининг шиалар истиқомат қиладиган мавзелари минометлардан ўққа тутилиши оқибатида камида 17 киши ўлди, 16 киши яраланди.

Мавзедаги бир қаҳвахонага икки снаряд келиб тушди. Полиция мулозимлари фикрича, шиалар маҳалласига қилинган ҳужум аввалроқ суннийлар яшайдиган ҳудудга қилинган ҳужумга жавоб тариқасида амалга оширилган. Ўшанда 7 киши ўлиб, 25 киши яраланган эди.