Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Киевга ташриф буюрди.

Хабарларга кўра, у Украина президенти Виктор Юшченко, бош вазир Виктор Янукович ҳамда бошқа расмийлар билан учрашувлар ўтказишни режалаштирган. Ахборот агентликларининг таъкидича, ташриф чоғида Россиянинг Қримдаги ҳарбий базаси тақдири ҳам муҳокама қилиниши кутилмоқда.