Европа комиссияси Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши масаласида навбатдаги йиғилишини ўтказмоқда.

Сўнгги хабарларга кўра, ЕИ Анқара ҳукуматини оқсаб қолган сиёсий ислоҳотларни тезлаштириш ҳамда Кипр греклари кемаларини Туркия портларига ҳеч қандай тўсиқсиз киритилишини таъминлашга чақирган. Еврокомиссия Туркиядаги ислоҳотлар ҳақида ўз ҳисоботини ҳам тақдим қилди. Бироқ бу ҳисоботда Туркиянинг ЕИга аъзолик борасидаги кейинги тақдири ҳақида тавсияномалар билдирилмаган. Маълум бўлишича, Еврокомиссия декабрь ойида Брюсселда ўтадиган мажлисда Туркияга таалуқли тавсиялар қабул қилиши кутилмоқда.