АҚШ мудофаа вазири Доналд Рамсфелднинг истеъфога чиқарилгани дунёда турлича қаршиланмоқда.

АҚШ сиёсати тарафдорларидан бири бўлмиш Австралия бош вазири Жон Ҳовард Д.Рамсфелдни ҳурмат қилишини айтди.
“Мен Рамсфелдни ҳурмат қиламан. У кўп мунозараларга сабаб бўлган мудофаа вазиридир. Бағдод ҳокимияти ағдарилгандан кейин унинг Ироқ армиясини тарқатиб юбориш қарори кўпчилик томонидан танқид қилинган. Бу қарор Рамсфелд қабул қилган кўплаб қарорларнинг бири сифатида кўриларди. Лекин бу ўтмишнинг гапи, энди бу масала АҚШ президентига ҳавола”, - деди Жон Ҳовард.
Буш сиёсатининг ашаддий танқидчиларидан бири бўлган Венесуэла президенти Уго Чавес Д.Рамсфелднинг истеъфосини “каллалар кесилмоқда”, деб ўзига хос таърифлади.