Поул Хлебниковнинг ўлими юзасидан қўзғатилган жиноят иши Москва шаҳар судида такроран кўриладиган бўлди.

Пайшанба куни Россия Федерацияси Олий суди мазкур иш бўйича аввал чиқарилган ҳукмни бекор қилди. "Форбс" журналининг рус тилидаги нашри муҳаррири Поул Хлебниковни ўлдирганликда чеченистонлик Казбек Дукузов ва Муса Вахаевлар ҳамда москвалик Фаил Садриддинов айбланаётган эди. Жорий йилнинг май ойида Москва шаҳар суди уларни оқлаган эди. Поул Хлебников 2004 йилнинг июлида ўлдирилган.