Эроннинг юқори лавозимли вакили Али Лорижоний бугун Москвага сафар қилади.

Бу ерда у ядровий муаммолар юзасидан сўзлашувлар ўтказади. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров пайшанба куни Эроннинг ядровий дастури бўйича кўп томонлама музокараларни тезроқ қайта бошлаш керак, деган фикрни билдирди. Россия Эроннинг ядровий қурол яратиш йўлида фаолият олиб боришига қарши, лекин айни пайтда, ғарб давлатлари, АҚШдан фарқли ўлароқ, унга нисбатан қаттиқ жазо чоралари қўллашга ҳам қарши.