“АҚШнинг бир қатор муҳим халқаро муаммоларга ёндошувида Конгресс сайловлари натижалари билан боғлиқ равишда ўзгаришлар юз бермайди”, - деб баёнот берди АҚШ Давлат департаменти вакили Шон МакКормак.

АҚШнинг ёндошуви ўзгармайдиган муаммолар сифатида у Эрон ва Шимолий Кореянинг ядровий дастурлари ҳамда Исроил – Фаластин можаросини тилга олиб ўтди. МакКормакнинг айтишича, Вашингтон бу масалалар бўйича ўзининг "тўғри позиция"сини ишлаб чиққан ва шунинг учун ҳам уни яқин орада ўзгартирмоқчи эмас.