Осиёнинг бир қанча давлатлари транспорт вазирлари Жанубий Кореяда учрашиб, трансосиё темир йўлларига оид шартнома имзолади.

Бу шартномага Арманистон, Озарбойжон, Эрон, Россия ва Қозоғистон ҳам қўшилган. Ҳужжатда Мўғулистон шимолидаги темир йўлларни Россияники билан боғлаш кўзда тутилган. Янги шартномада Осиёнинг 28 давлати иштирок этиши кутиляпти.