Россия ва АҚШ Россиянинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши юзасидан икки томонлама шартлар борасида келишувга эришди.

Россия ахборот агенликлари тарқатган хабарга кўра, АҚШ Савдо вазирлиги ва Россия расмийлари келишув тафсилотини ишлаб чиқмоқда. Бу келишув келаси ҳафтада Вьетнамда бўладиган йирик халқаро анжуманда имзоланиши кутилмоқда. Россия ЖСТга аъзо бўлиш учун 13 йилдан бери ҳаракат қилиб келади.