БМТ вакили Иброҳим Гамбарий Мьянмада (Бирма) ҳибсда сақланаётган мухолифат вакили Аун Сан Су Чжи билан учрашди.

И.Гамбарий Нобель мукофоти соҳиби Су Чжи билан жорий йил май ойида ҳам учрашган эди. Мьянма мухолифати раҳбари охирги 17 йил умрининг аксарият қисмини уй қамоғида ўтказмоқда. И.Гамбарий ва Аун Сан Су Чжи ўртасидаги учрашув тафсилоти оммага ошкор қилинмади. Аввалроқ И.Гамбарий Мьянма хунтаси раҳбари Тан Шве билан ҳам учрашганди. БМТ бош котиби Кофи Аннан Мьянма ҳукуматини мухолифат раҳбарини озод қилишга бир неча бор чақирган.