Рим Папаси Бенедикт 28 ноябрь-1 декабрь кунлари Туркияга сафар қилади.

Насронийлар етакчиси ҳукумат расмийлари, жумладан, ўзининг ашаддий танқидчиси бўлган Туркия дин ишлари вазири Али Бардакўғли билан ҳам учрашишни режалаштирган. Рим Папаси сентябрь ойида Ислом дини ҳақида нотўғри фикр билдирилган иқтибос келтиргани мусулмонлар ғазабини қўзғаган, шундан сўнг у Туркияга режалаштирилган сафарини кечиктиришга мажбур бўлган эди.