Туркиянинг собиқ бош вазири Бюлент Эжевит Анқарадаги давлат арбоблари кўмиладиган қабристонга дафн қилинди.

“Кўчатепа” масжидида ўқилган жанозада минглаб одам қатнашди. Мияга қон қуйилиши оқибатида олти ой беҳуш ётган Б.Эжевит 5 ноябрь куни вафот этган эди. У Туркия бош вазири лавозимига беш марта сайланган.